Қозоғистондаги 2022-йил январ тартибсизликлари бир йил олдин режалаштирилган
(last modified Fri, 06 Jan 2023 09:26:43 GMT )
Январ 06, 2023 14:26 Asia/Tashkent
  • Қозоғистондаги 2022-йил январ тартибсизликлари бир йил олдин режалаштирилган
    Қозоғистондаги 2022-йил январ тартибсизликлари бир йил олдин режалаштирилган

Қозоғистон бош прокурори 2022-йил январида террорчи ва жиноий гуруҳлар томонидан бу давлат ҳукуматини ағдариш режаси бир йил аввал тузилганини маълум қилди.

Қозоғистондаги намойишлар ва ундан кейинги тартибсизликлар 2022-йилнинг 2-январида суюлтирилган газ нархи ошиши ортидан бошланган, кейин зўравонликка айланган ва тахминан икки ҳафта давом этган.

Ўзбекистон сайтининг ёзишича, Қозоғистон Бош прокурори Брик Асилов бу фитнанинг аниқ тафсилотларини ошкор қилишга ҳаққи йўқлигини маълум қилган.

2021-йил давомида жиноятчилар яширинча террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўришган. Жиноятчилар орасида уюшган жиноий гуруҳлар ҳам бор, улар одамларни ёллаган ва қуроллантирган.

  Қозоғистон Бош прокурори қўшимча қилди:Қўпорувчилик дастури ушбу мамлакатнинг баъзи хавфсизлик кучлари назорати остида бўлган ва уларнинг мувофиқлиги билан амалга оширилган.

Қозоғистон Бош прокуратурасининг сўнгги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январ ойида мамлакатда рўй берган тартибсизликлар натижасида 238 киши, жумладан, 19 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган.

  Қозоғистон Бош прокуратураси ушбу мамлакатда январ ойидаги тартибсизликларда иштирок этган 717 кишини қамоқ жазосига ҳукм қилди.