Марказий Осиёда аномал об-ҳаво. Кучли совуқ давом этади
(last modified Wed, 11 Jan 2023 09:01:51 GMT )
Январ 11, 2023 14:01 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда аномал об-ҳаво. Кучли совуқ давом этади
    Марказий Осиёда аномал об-ҳаво. Кучли совуқ давом этади

Яқин кунларда Марказий Осиё мамлакатларида кучли совуқ ва аномал об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Россиянинг  “Meteojournal” метереология сайти Қозоғистонда 10—12-январ кунлари турли ҳудудларида селсия бўйича -30-36 даражагаса салбий ҳарорат кутилмоқда.

Тожикистон республикасининг текислик ҳудудларида бу мамлакат жануби ва шарқида минус  10-15 даража совуқ, тоғли ҳудудларида эса минус  24-29 даражагача совуқ бўалид.

Бугун -11 январь Ўзбекистоннингг шимолий ҳудудларидаги минус 17-22 даража совуқ бўлади. 12 январдан бошлаб бу мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг минимал ҳарорати минус 14-19 даража бўлади, тоғли ҳудудлар ва тоғолди ҳудудларида минус 19-24, шимолида эса минус 20 даража ва ундан ҳам совуқроқ бўлиши кутилмоқда.

11-январь куни Туркманистоннинг шимолида ҳаво ҳарорати минус  15-20, 12-январида минус 17-22, жануб ва шарқида минус 18-23  совуқ бўлади Мамлакатда минимал ҳаво ҳарорати 17-22 даража совуқ бўлади.

12- январ куни Афғонистоннинг тоғли ҳудудларида кечаси совуқ минус 25-30 даража бўлади Бу мамлакатнинг текислик ҳудудларида- жанубида минус 10-15, шимолида минус 17-12, ҳҳатто айрим  бошқа ҳудудларида ҳаво минус 18-23 даража совуқ бўлади.