ИШИД террорчи гуруҳи Кобулдаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
ИШИД террорчилик гуруҳи кеча Кобулдаги Афғонистон ТИВ биносига уюштирилган теракт учун жавобарликни ўз зиммасига олди.
Толибон давлати, кеча Кобулдаги Афғонистон ТИВ штаб-квартирасида содир этилган теракт оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши яраланганини эълон қилди.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, ИШИД террорчи гуруҳи Кобулдаги Толибон ҳукумати ТИВ биноси олдида содир бўлган портлашдан бир соат ўтгач баёнот бериб бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
БМТнинг Афғонистондаги миссияси Толибон ТИВ биносига уюштирилган ҳужумни қоралаш баёнотида зўравонлик ҳеч қандай ҳолатда Афғонистонда барқарор тинчликка эришиш ечимининг бир қисми эмас. Бу баёнотда портлаш қурбонлари оилаларига ҳамдардлик билдирилган.
Кобул шаҳридаги Толибон хавфсизлик қўмондонлиги ҳам бу портлашда 5 кишини ҳалок бўлгани ва бир неча киши яраланганини эълон қилди. Бироқ айрим маълумотларга асосан, қурбонлар сони Толибон эълон қилган рақамдан анча кўпроқ -йигирма нафар эканлигидан далолат бермоқда.
Афғонистоннинг турли ҳудудларида содир бўлган террор портлашлари бу мамлакатдаги Толибон муваққат ҳукумати даъволаридан фарқли улароқ, бу ҳукумат мамлакатда зарур хавфсизликни ўрната олмаганини кўрсатмоқда.