2022-йилда Қозоғистон ташқи савдоси 34 фоизга ошди
Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири бу давлатнинг ташқи савдоси ўтган йилнинг 10 ойида 34,1 фоиз ўсиш билан 110,6 миллиард долларга етди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Серик Жомагрин вазирлик йиғиишда ўз мамлакатнинг ташқи савдоси сезиларли даражада ошганини хабар қилди.
Қозоғистон савдо вазири шунингдек, 2022-йилнинг 10 ойида Қозоғистон ташқи савдоси ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 34,1 фоизга ўсиб, 110,6 миллиард долларни ташкил қилган деб таъкидлади. У сўзларининг бошқа қисмида, Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги савдо айирбошлаш ҳажми 23 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга кўпдир.
Жомагрин ўз сўзларида, бундан ташқари импорт божхона тўловлари миқдорини ажратмаслик имконияти ҳам тасдиқланди, бунинг натижасида иқтисод прогнози 100 миллион доллардан ортиқни ташкил қилди.
Қозоғистоннинг ушбу расмийси йил давомида ҳамкор давлатлар билан 6 та тўсиқ бартараф этилди, экпсорт ўсиши прогнози эса 500 миллион долларга баҳоланмоқда деб қўшимча қилди.
Унга кўра бу йил яна 8 та тўсиқ олиб ташланиши керак, бу эса прогнозлар асосида 800 миллион долларга кўпайишига олиб келди.