Қирғизистон ва Саудия Арабистони ҳарбий расмийлари учрашди
(last modified Fri, 20 Jan 2023 08:44:41 GMT )
Январ 20, 2023 13:44 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Саудия Арабистони ҳарбий расмийлари учрашди
    Қирғизистон ва Саудия Арабистони ҳарбий расмийлари учрашди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири ва Саудия Арабистони қуролли кучлари бош штаби бошлиғи икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,17-январ куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига делегация бошчилигида ташриф буюрган Саудия Арабистони Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғи Ҳамед Ал-Вайли вазир Бахтибек Бейбалатов билан учрашган. Учрашувда икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ал-Вайли, шунингдек, Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Мурод Имонқулов ва бошқа бир қатор қирғизистонлик вазирлар билан ҳам учрашади ва музокаралар олиб боради.

Саудия Арабистони делегациясининг сафари 20-январ, жума куни якунланади.

Саудия Арабистонининг юқори мартабали ҳарбий амалдори Қирғизистонга биринчи марта ташриф буюрмоқда.