БМТ Толибон ҳаракатининг аёллар ҳақидаги қарорини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда
БМТ Бош котиби ўринбосари ва икки ёрдамчиси Кобул шаҳрида бўлиб, Толибон ҳаракати расмйилари билан учрашиб, афғонистонлик аёллар вазияти хусусида фикр алмашдилар.
Толибон муваққат ҳукумати афғонистонлик қизларнинг мактаб ва университетларда ўқишига тўсқинлик қилганидан сўнг, шу ой бошида улар хусусий секторда ишлашни ҳам тақиқлаган.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТнинг Афғонистондаги идораси, ҳам БМТ Бош котиби ўринбосраи Амина Муҳаммад, Гендер тенглиги ва аёллар имкониятини кенгайтириш бўйича ижрочи директори Симо Поху ва бу институт бош котибиниг сиёсий ва тинчлик масалалари бўйича ёдамчиси Холид Ал Хайорий Афғонистонга тўрт кунлик сафари чоғида Толибон билан учрашиб мулоқот қилганида, БМТнинг Афғонистон халқи билан бирдамлигини муҳокама қилдилар.
БМТ эса бу делегация Кобул ва Кандаҳор шаҳарларида Толибон расмийлари билан учрашувларда аёлларнинг маҳаллий ва халқаро нодавлат ташкилотларида ишлашни тақиқловчи охирги фармондан бевоиста хавотир билдирган деб таъкидламоқда.
БМТ Бош котиби ўринбосари, Бош коиби бу ташкилотт делегацияси бу учрашувларда Толибонга қўйилган тақиқи миллионлаб заиф афғонларга ёрдам берадиган кўплаб ташкилотларгапутур етказганини маълум қилди.
Амина Муҳаммад ўз сўзларида бу чеклолар афғон аёллари ва қизларини ўз уйларида қамаб қўяди, уларнинг ҳуқуқларини поймол қилади ва жомеаларни уларнинг хизматидан маҳрум қилади деб изоҳлади.