Январ 23, 2023 15:06 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта бошлади
    Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта бошлади

Туркманистон давлати совуқ сабаб Ўзбекистонга тўхтатилган газ экспортини қайта тиклади.

Эслатиб ўтамиз, аномал совуқ сабаб 12 январдан бошлаб «Дарёлиқ» станцияси орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатган Туркманистон 21 январдан бошлаб яна Ўзбекистонга кунига 4,8 миллион куб метр табиий газ етказиб беришни қайта тиклади.

Бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 12,6 миллион куб метрга етказилган ҳамда аста-секин етказиб беришнинг кунлик ҳажми 16 миллион куб метргача ошади.

Ёрлиқ