Қирғизистон ва Белорус ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтирмоқда
Қирғизистон мудофаа вазири бу давлатнинг юқори мартабали ҳарбий расмийларидан иборат делегация бошчилигида Белорусга борди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекбулатов бу мамлакат олий мартабали расмийларидан иборат делегация бошчилигида Минскка сафар қилди.
Хабарга асосан бу сафара Қирғизистон ва Белоруснинг икки давлати ўртасидаги халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида амалга оширилган.
Икки давлат мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш учун салмоқли салоҳият ва истиқболлар мавжудлигини таъкидлаб, ҳарбий алоқаларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирдилар.
Қирғизистон ва Белорус ҳарбий ҳамкорликдан ташқари Минск ва Бишкек минтақавий ҳарбий ташкилотлар, жумладан КХШТга ҳам аъзодир.
Жорий йил Белорус КХШТга бошчилик қилади.