Январ 28, 2023 13:01 Asia/Tashkent
  • Исломий давлатлар Тожикистоннинг Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзолигига номзодини қўллаб-қувватлади
    Исломий давлатлар Тожикистоннинг Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзолигига номзодини қўллаб-қувватлади

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Тожикистоннинг БМТ хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзолигига номзодини қўллаб-қувватлади.

Яқинда БМТнинг АҚШдаги қароргоҳида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг йиғилишида Тожикистоннинг 2028-2029 йилларга мўлжаллланан БМТ Хавфсизлик кенгашига нодоимий номзоди қўллаб-қувватланди.

Тожикистоннинг БМТдаги доимий вакили Жонибек Ҳикмат бу мамлакат номзодини киритиш чоғида Душанбе давлатини БМТ доирасидаги турли тадбир ва жараёнларда фаол иштирок этиши шунингдек Тожикистоннинг ноёб тажрибасини инобатга олган ҳолда, 2028-2029 йиллар учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзоликига номзодини  илгари суриш вақти келди деб айтди.

Марказий Осиё минтақасида Қозоғистон республикаси  илк бор  2017-2018 йилларга БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида сайланди. БМТ Хавфсизлик кенгаши 15 аъздан иборат бўлиб улардан 5 таси доимий / Англия, АҚШ, Франция, Россия ва Хитой/ ва қолган  10 тасини доимий бўлмаган аъзолардир.

Бу кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари адолатли географик асосда 2 йил муддатга сайланади ва вето ҳуқуқига эга эмас.

Ёрлиқ