феврал 02, 2023 13:06 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёнинг маъмурий ва иқтисодий коррупция индекси таснифидаги ўрни маълум бўлди
    Марказий Осиёнинг маъмурий ва иқтисодий коррупция индекси таснифидаги ўрни маълум бўлди

Халқаро Шаффоқлик ташкилоти -Transparency International 2022 йилги маълумотларида дунёнинг турли мамлакатларидаги маъмурий ва иқтисодий коррупция индексига оид сўнгги ҳисоботини тарқатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Transparency International ташкилотиинг 2022 йил учун клорупцияни қабукл қилиш индекси  (CPI) рейтингига асосан Марказий Осиёнинг Қирғизистон республикаси  ўтган йилги каби 27 балл билан 185 давлат ўртасида 140-ўринни эгаллади.

Бу рейтингдаги асосий кўрсаткич -олинган баллар сонидир. Мамлакатлар 0 дан 100 гача бўлган шкала бўйича тартибланган. Бунда  0 - коррупцияни идрок этишнинг энг юқори даражаси ва  100 - энг пастдир.

Ҳисоботга асосан, МДҲ давлатлари ўртасида 56 балл билан Грузия ва 48 балл билан Арманистон энг юқори поғонадан жой олган.

Бундан ташқари 36 балл билан Қозоғистоннинг ўрни ўтган йилга нисбатан пасайган. Ўзбекистон эса 37 балл билан ўз ўрнини яхшилашда давом этмоқда.

Халқаро Шаффофлик ташкилотининг Қирғизистон рейтингига оид ҳисоботида йиллар давомида бу мамлакатда барқарор ривожланиш ва коррупцияга қарши стратегиялар соҳасида турли миллий дастурлар ишлаб чиқилган, бироқ уларнинг кўпчилиги амалга оширилмаган ва энг муҳими уни амалга оширмагани учун ҳеч кимга танеҳ берилмаган ва  бу режа ва стратегиялар бўйича ҳақиқий жамоатчилик иродасининг йўқлиги коррупциясининг бундай юқори даражасида сабаб бўлмоқда.

Ёрлиқ