Марказий Осиё мамлакатларида қор ва совуқ об-ҳаво
(last modified Thu, 12 Jan 2023 06:29:29 GMT )
Январ 12, 2023 11:29 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё мамлакатларида қор ва совуқ об-ҳаво
    Марказий Осиё мамлакатларида қор ва совуқ об-ҳаво

Марказий Осиёда қор ёғиши ва совуқлик бу минтақа мамлакатларини кўплаб муаммоларга деч келди.

Марказий Осиё бўйлаб қор ва совуқ сабаб бўлган энг оғир қиш даври бу мамлакатлар халқи ва давлат идоралари учун жиддий муаммолара дуч келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистонда атомобил йўллари ёпилган, Тожикистонда эса мактаблар ёпилган, Ўзбекистонда дарахтлар ва электр миноралари қуламоқда. Қирғизистон ҳукумати  кўп қаватли уй аҳолисидан сув қувурлари музлаб қолмаслиги учун ертўла ойналарини ёпишни сўрамоқда.

Қозоғистондаги Миллий йўл хўжалиги хизмати бу мамлакат селсий бўйича минус  30 даража совуқ бўлгани сабабли  60 та йўл ёпилганини хабар қилди. Қозоғистонда дизел ёқилғиси бўлган транспорт воситаларига эга бўлганларга умуман ҳайдамаслик буюрилди, чунки ҳароратнинг пасайиши автомобилнинг ёнилғи тузилмаларининг музлаши хавфига олиб келиши мумкин.

Ноқулай қиш шароити Ўзбекистон авиация маъмуриятининг кўплаб ички ва халқаро рейсларни тўхтатишга сабаб бўлди.

Тожикистон Таълим вазирлиги ҳам қаттиқ совуқ туфайли қишки таътил 16-январга қадар узайтирилишини маълум қилди.

Тожикистон республикаси бўйлаб кўплаб хонадонлар совуқ ҳаво иситиш ускунлари йўқлиги сабабли чидам бўлмас совуқда чидашга мажбур бўлмоқда.

Қирғизистонда жуда кўп вилла эгалари печкаларини маиший чиқиндилар билан ёндириб уларни иситмоқда.

Туркманистон совуқдан четда қолмагани сабаб бу мамлакат пойтахти Ашхободда ҳаво ҳарорати  10-январга ўтар кечаси Селсий бўйича 6-даражагача тушиб кетди.