феврал 12, 2023 16:21 Asia/Tashkent
  • Афғонистон икки миллиард долларга яқин пул ёрдами олган
    Афғонистон икки миллиард долларга яқин пул ёрдами олган

Афғонистон Марказий банки ҳисоботига биноан, Толибон Афғонистонда назорат ўрнатгач, халқаро ҳамжамиятнинг жами пул ёрдами 1 миллиард 913 миллион доллардан ошган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Афғонистон Марказий банки Кобулга  (2023-йил 12-февральl)  40 миллион долларлик нақд пул пакети келганини хабар қилди. Ўтган пайшанба куни Кобулга  40 миллион долларлик пакет етиб келган.

Ҳозиргача Афғонистонга  40 миллион долларлик 24 та, 32 миллион доларлик  30 дан ортиқ пакетлар етиб келган.

Афғонистон Марказий банки ушбу маблағлар Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами доирасида Кобулдаги тижорат банкига киритилганини маълум қилди.

БМТнинг  Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси (UNAMA)  раиси ўринбосари ҳам бу маблағлар БМТнинг хусусий банкдаги махсус ҳисоботларида ушбу ташкилот муассасалари фойдаланиши учун сақланади ва Толибон унга кириш имконига эга эмас деб изоҳлади.

Ёрлиқ