Қирғизистон: жаҳон тартибидаги барқарорлик аста -секин ўз аҳамиятни юқотмоқда
(last modified Tue, 14 Feb 2023 09:38:12 GMT )
феврал 14, 2023 14:38 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон: жаҳон тартибидаги барқарорлик аста -секин ўз аҳамиятни юқотмоқда
    Қирғизистон: жаҳон тартибидаги барқарорлик аста -секин ўз аҳамиятни юқотмоқда

Қирғизистон бош вазири Акилбек Жабаров ҳозирги дунё тартибидаги барқарорлик аста -секин ўз аҳамиятини юқотиб дунё бошқа босқичга ўтмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон ҳукумати саммитидан ҳозирги тартибидаги нисбий барқарорлик ёки саноат ривожланиши босқичи заифлашганини таъкидлаб, биз бошқа босқичга ўтмоқдамиз ва бу ўтиш кенг кўламли иқтисодий ва геосиёсий инқирозлар билан бирга келади деб изоҳлади.

Қирғизистон Бош вазири ўз сўзларида дунё энергетика инқирозини бошдан кечираётган бир пайтда кенг тарқалган инфляция ҳам янги рекордларни ўрнатмоқда деб қўшимча қилди.

У шунингдек АҚШ ва Европа иқтисодий ўсишининг пасайиши абадий давом этиши мумкин бўлган хавотирли муаммоларидан биридир деб  таъкидлади.

Қирғизистон Бош вазири дунёнинг кўплаб иқтисодий таҳлилчилари келгуси йилда глобал иқтисодий таназзулга юз тутиш эҳтимоли юқори эканлигини умидсизликка учраган башоратлар билан таъкидламоқда.