2026-йилгача Қозоғистон чегараларида 5 та логистика маркази қурилади
(last modified Tue, 14 Feb 2023 12:24:54 GMT )
феврал 14, 2023 17:24 Asia/Tashkent
  • 2026-йилгача Қозоғистон чегараларида 5 та логистика маркази қурилади
    2026-йилгача Қозоғистон чегараларида 5 та логистика маркази қурилади

Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги 2026-йилгача 5 та чегара савдо-саноат логистика мажмуаси қурилишини маълум қилди.

Қирғизистон билан чегарадош Жамбил вилоятида савдо-саноат логистика мажмуаси ва Ўзбекистон билдан чегарадош Туркия вилоятида " Марказий Осиё" саноат ҳамкорлик халқаро маркази (ICBC) ташкил этилади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида Россия билан чегарадош ҳудудда "Евроосиё" трансчегаравий савдо маркази, ҳамда Мангистау вилоятида " Каспий тугун" контецнер маркази ва Хитой билан чегарада " Харгос тугун" чегара мажмуаси қурилади.

Савдо-логистика марказлари фаолияти товарларни халқаро тақсимлаш тизимларига интеграциялашган ҳолда сақлаш, асраш қайта ишлаш, янги товарлар ишлаб чиқариш ва уларни келгусида сотиш соҳасида саноат коперациясини таъминлашга йўналтиради.

Бундан ташқари қисқа муддатли сақлаш хизматларининг логистика, савдо майдонларини ижрага бериш, сотишдаш олдин тайёрлаш, товарларни улгуржи бирлаштириш ва қайта тақсимлаш, юклаш ва тушуриш қитъалараро юк ташишни ривожлантириш соҳасида хизмат қилади.

Трансчегаравий марказлар Қозоғистон ҳудудларида компанияларнинг экспорт салоҳиятини қамраб олади.