Эрон ва Ўзбекистон президентлари Тожикистон президентига ҳамдардлик билдирдилар
Эрон ва Ўзбекистон президентлари тожикистонлик ҳамкасбларига Бадахшон автоном вилоятида қор кўчкиси оқибатида бу мамлакатда бир неча киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдиришди.
Эрон ислом республикаси президенти Саййид Иброҳим Раисий Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонга йўллаган мактубида Бадахшон автоном вилоятида юз берган қор кўчкиси оқибатида ушбу мамлакатнинг бир қанча аҳолиси ҳалок бўлгани муносабати билан унга ҳамдардлик билдирди ва қардош ва дўст мамлакат Тожикистон Республикаси халқига ҳамдардлик изҳор қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Тожикистон президентига қўнғироқ қилиб, қор кўчкиси оқибатида Мухтор Бадахшон вилоятининг бир қатор аҳолиси ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.