Толибон ҳаракати: Амударё сувидан фойдаланиши Афонистоннинг ҳуқуқидир
(last modified Sun, 19 Feb 2023 09:19:13 GMT )
феврал 19, 2023 14:19 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати: Амударё сувидан фойдаланиши Афонистоннинг ҳуқуқидир
    Толибон ҳаракати: Амударё сувидан фойдаланиши Афонистоннинг ҳуқуқидир

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Қўштеппа сув канали қуриб битказилганини таъкидлаб Амударё сувида фойдаланишни Афғонистоннинг ҳаққи деб айди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Миллий тараққиёт компанияси маълумотига биноан, Қўштеппа лойиҳасининг биринчи босқичи ишиниг 54 фоизи бажарилган. Толибон матбуот котиби Забеҳулоҳ Мужоҳид ўз сўзларида Ўзбекистон билан дўстона алоқарамиз бор бу давлат ҳам Афғонистон аҳолисини қўллаб-қувватлайди бу борада биз билан ҳамкорлик қилади деб иддао қилди.

Шу билан бирга Амударё сувининг шимолий Афғонистоннинг қумли далалари ва текисликларига кўчиши Афғонистонга қўшни давлатлар жумладан пахта далалари шу дарёдан озиқланадиган Ўзбекистоннинг реакциясига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилади.

Олдиноқ Экономист журнали ҳам Афғонистон шимолидаги Толибон ҳаракати томонидан қурилаётган Қўштеппа сув ўтказувчи канали минтақавий  можароларга айниқса Афғонистон  ва Ўзбекистон ўртасида баҳсларга олиб келиши мумкин. 

Бу канал тахминан 50 йил аввал Муҳаммад Довудхон даврида  (1352-1357)  лойиҳалаштирилган бўлса-да, Афғонистондаги уруш ва беқарорлик туфайли бу даврда қуриб битказилмаган.