феврал 21, 2023 11:29 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда болалар ўртасида Қуръони карим мусобақалари ўтказилди
    Қирғизистонда болалар ўртасида Қуръони карим мусобақалари ўтказилди

Қирғизистон айрим Ғарб давлатларидаги исломий муқаддасликларини ҳақорат қилиш ва Қуръони каримни ёқиб юбориш бўйича Швеция ва Даниядаги ҳақоратли ҳаракатларига жавобан бу мамлакатда Қуръон ёд олиш ва тиловат қилиш дастурлари, жумладан " Қуръонни қалбимизда сақлаш" шиори остида мусобақалар ташкил этилди.

Эрон телерадиокомпаниясиинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, мусобақа Қирғизистон муфтийси Замир Ракиев фармойши билан ўтазилиб мазкур мусобақада 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди.

Қирғизистон бўйлаб мусобақалар юқори савияда ўтказилди ва ғолибларга пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва ташаккурномлар, қолган иштирокчиларга Қуръони карим жилдлари топширилди.

Қирғизистоннинг Ўш вилояти муфтийси ўинбосари Алибек Хожижусупов ҳам дин душманлари мусулмонларини муқаддас китобини ёқиб юборишга ҳаракат қилсалар, Қуръон бизнинг қалбларимиздан жой олади ва уни ёқиш Қуръони каримнинг ҳақиқий муҳаббатидир деб таъкидлади.

Хожижусупов ўз сўзларида Исломни ёмон кўрадиганлар Қуръонни қанча ёқи юбормасалар Қуръонни қалбларимиздан олиб ташлай олмайдиар, Қуръон ҳар бир муслмон учун муқаддасдир.

Қирғизистон муфтийсининг собиқ ўринбосраи, " дин, сиёсат ва ҳуқуқ" тадқиқот маркази директори  Қодир Маликов ҳам ўз сўзларида масжидга борадиган ва масжиддан чиқаётган одамлар олдида қасддан Қуръон ёқиш ва шунга ўхшаш ҳарактани давом эттириш билан таҳдид қилиш жамиятда адоват ва нафрат уйғотиш, зўравонликни қўзғатиш, цивилизация ва маданиятга зиддияларни киритиш асосий мақсад эканини бутун дунёга кўрсатади деб маълум қилди.

Ёрлиқ