Қозоғистон томонидан Украинага ҳарбий техника жўнатилгани иддаоси рад этилди
(last modified Tue, 28 Feb 2023 09:02:47 GMT )
феврал 28, 2023 14:02 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон томонидан Украинага ҳарбий техника жўнатилгани иддаоси рад этилди
    Қозоғистон томонидан Украинага ҳарбий техника жўнатилгани иддаоси рад этилди

Қозоғистон Мудофаа вазирилги кеча Остона Украинага ҳеч қандай ҳарбий техника жўнатмаганини ва бу борада айтилган иддаолар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомапинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотида айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ушбу мамлакат ҳарбий техникасининг Украинага юборилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида Остондан Киевга қурол жўнатгани ҳақидаги эълон қилинган видео архив эканлигини ҳозирда мамлакат ҳарбий техникаси омборларда сақланишини таъкидлади.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги баёнотида,  қонун асосида  2022-йилнинг 27-августидан бошлаб мамлакатдан қурол-яроқ ва ҳарбий техникани бошқа давлатларга олиб чиқиш тақиқланган.