март 05, 2023 11:38 Asia/Tashkent
  • Халқаро Амнистия ташкилоти: Толибоннинг жазосиз қолишига чек қўйилиши керак
    Халқаро Амнистия ташкилоти: Толибоннинг жазосиз қолишига чек қўйилиши керак

Халқаро Амнистия ташкилоти инсон ҳуқуқлари бўйича жиноятларни текшириш учун тўғри ва мустақил ечим яратиш орқали Толибоннинг жазосиз қолишига чек қўйишга чақирди.

Афғонистон Жумҳур ахборот агентлигига кўра, Халқаро Амнистия ташкилоти шанба кунги баёнотида:Толибон Афғонистонни эгаллаб олгандан бери аҳолининг заиф қатламлари, жумладан, аёллар, қизлар, диний ва этник озчиликларнинг инсон ҳуқуқларини кенг поймол қилинмоқда.

Бу ташкилотга кўра, ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар, қатл қилиш, қийноқлар ва одам ўғирлашлар билан Толибон бу гуруҳ аьзолари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан холис, мустақил ва самарали текширув ўтказишни истамаслигини яққол кўрсатди. Халқаро Амнистия ташкилоти халқаро ҳамжамиятдан Толибон ҳукмронлиги остидаги Афғонистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилишини қораловчи такрорий баёнотларини аниқ чора-тадбирлар билан давом эттиришни сўради.

Ушбу ташкилот эълонига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши тергов механизми ва махсус миссиясини яратиш билан жиноятлар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ факт ва шароитларни кузатиб, айбдорларни аниқлаши мумкин.

Ёрлиқ