Бомба портлаши оқибатида Толибон тайинланган Балх вилояти губернатори ҳалок бўлди
Афонистондаги Толибон муваққат ҳукумати томонидан тайинланган Балх вилояти губернатори бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди.
Ал-жазира телеканалининг хабар қилишича, Толибон ҳукуматидаги манбаладан бири бу мамлакат шимолидаги Блах вилояти биносида содир бўлган портлашда бир неча киши ҳалок бўлган ёки яраланганини хабар қилди.
Хабарга биноан бу портлашда Балх вилояти ҳокими ҳам ўлдирилган.
Ҳозиргача бирор шахс ва ё ки гуруҳ бу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Бугун шунингдек Кобул шаҳрида портлаш овози эшитилган ва унинг содир бўлган жойи ҳали аниқланмаган. Бу портлаш натижасида қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Афғонистон мамлакатининг турли ҳудудларида, айниқса Кобул шаҳрида содир бўлган портлашлар эса бу мамлакатдаги Толибон ҳукумати иддаоларидан фарқли улароқ бу ҳукумат ҳозиргача Афғонистонда тўлиқ ва зарур хавфсизликни ўрната олмаганидан далолат бермоқда.