Толибон ҳаракати ўз вакилига БМТда ўриндиқ ажратишни сўради
Толибон муваққат ҳукумат яна бир бор БМТдаги Афғонистоннинг ушбу ташкилотдаги вакили ўрнини Толибонга топширишини сўради.
Эрон телерадиокмпанияининг ўзбек тилидаг сайтининг хабар қилишича, Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид БМТдаги олдинги ҳукумат вакили Толибонни вакил қила олмайди ва бу ўрин Толибонга берилиши керак деб айтди. Унга кўра Толибонга бу ўринни берилмаслик Афғонистон халқининг менсимасликдир.
Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан бир неча ой ўтгач бу гуруҳнинг Қатардаги сиёсий идораси раиси Суҳайл Шоҳинни ўзининг муваққат ҳукуматининг БМТдаги вакили сифатида таништирди.. Аммо бу талаб БМТ томонидан қабул қилинмади.
Афғонистоннинг БМТаги ўрни Толибонга берилиши керак чунки бу географияда Толибон ҳукумат қилмоқда деб айтди собиқ дипломат Азиз Мерож. Аммо БМТ Толибонга аниқ хабар юбориб, агар қизлар мактаблари қайта очилмаса бу ўриндиқ Толибонга берилмайди деб маълум қилган.