Толибон ҳаракати дипломатик ваколатхоналарини эгаллашга интилмоқда
Толибон муваққат ҳукумат ҳозиргача 14 давлатга ўз сиёсий вакилларини юборган ва бошқа Афғонистон элчихоналарини ўз зиммасига олишга ҳаракат қилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид бу ҳукукат ўз дипломталарини Эрон Ислом республикаси, Туркия, Покистон, Россия , Хитой ва Қозоғистон каби 14 давлатга юборганини хабар қилди. У ўз сўзларида биз Афғонистоннинг бошқа элчихоналарини ҳам ўз зиммасига олишга ҳаракат қилмоқдамиз деб қўшимча қилди.
Шунингдек Толибон ҳукумати ТИВ -и яқинда тузилган ҳукумат вакилларидан иборат делегация Тожикистоннинг Бадахшон вилоятидаги Афғонистон консуллигга ташриф буюрганини ҳам маълум қилди.
Бироқ Афғонистоннинг Душанбедаги элчиси олдинги ҳукумати томонидан тайинланган Муҳаммадзоҳир Ағбар Тожикистоннинг Бадахшн вилоятидаги Афғонистон консуллиги ишларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини таъкидлади.
Ағбар шунингдек Тожикистоннинг Толибон ҳукуматига нисбатан позицияси аниқ ва барчага маълум деб изоҳлади.