апрел 03, 2023 17:42 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон нефт қазиб олишни қисқартириш қарорига келди
    Қозоғистон нефт қазиб олишни қисқартириш қарорига келди

Қозоғистон давлати ОПЕК+га аъзо бошқа давлатлар қатори жорий 2023-йилнинг май ойидан кейин нефт қазиб олишни қисқартиришни режалаштирган.

OPEK+ га аъзо мамлакталар эса бозор барқарорлигини сақлаш  мақсадида май оийдан жорий йил охиригача нефт қазиб олишни ихтиёрий равишда қисқартирилишини маълум қилди.

Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги бу мамлакат жорий йил охиригача нефт қазиб олишни кунига 78 минг баррелга  қисқартиришни назага тутганини таъкидлади.

Қозоистон Энергетика вазирлиги эса нефт қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги қарори  2022-йил 5-октябргача бўлиб ўтган OPEK+га аъзо давлатлар вазирларининг 33-йиғилиши доирасиида амалга оширилаётган нефт бозори барқарорлигини сақлашга қаратилган профилактик чорадир деб эълон қилди.

OPEK+ га аъзо мамлакатлар кечаги йиғилишида бозор барқарорлигини қўллаб -қувватлаш мақсадида кунлик ишлаб чиқаришни 1,15 миллион баррелга қисқартиришларини қўшимча қилди.

Бу кутилмаган ихтиёрий камайиш жорий йилнинг май ойидан бошлаб йил охиригача давом этади.

OPEK+ га аъзо мамлакатларнинг ёқилғи нархи ошиши туфайли нефт қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда қисқартириши Вашингтонни ғазаблантирди.

Ёрлиқ