Қозоғистон ТИВ ҳам сионистларни Ал-Ақсо масжидига ҳужумига муносабат билдирди
Қозоғистон ТИВ матбуот котиби сионистик режимнинг Ал-Ақсо масжидига уюштирган ҳужумига норозилик билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Қозоғистон ТИВ матбуот котиби, Ойбек Асмадёров сионистларнинг жиноятларига жавобан, Қозоғистон Ал-Ақсо муборак масжидида сионистларнинг ҳужуми ортидан Ғарбий Осиёда кескинлик кучайиб бораётганидан хавотирда эканини билдирди.
Ойбек Асмадёров шунингдек Қозоғистон давлати ҳардоим бағрикенлик ва динлараро мулоқотни кучайтириш тарафдори ва халқаро ҳамжамитни БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари асосида Ғарбий Осиё муаммоларини тинч йўл билан ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлайди деб қўшимча қилди.
Сўнгги кунларда ва муборак Рамазон ойининг бошланишини билан бир вақтда , Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидаги турли ҳудудларда жумладан Ал-Қудс ва Масдил-ул ақсода Исроил режими ҳарбийлари ҳужумлари кучайган.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режимнинг жангарилариниг ўқ оитиши натижасида, Ноблус шарқидаги Дейрҳатоб қишлоғида Балота лагерида яшайдиган икки фаластинлик- Сауд Абдуллоҳ Аттитий ва Муҳаммад Ғозий Абузароъ шаҳид бўлдилар.