апрел 20, 2023 15:49 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва МАГАТЭ бу мамлакатда АЭС қуриш масаласини муҳокама қилдилар
    Қозоғистон ва МАГАТЭ бу мамлакатда АЭС қуриш масаласини муҳокама қилдилар

Қозоғистон президенти МАГАТЭ бош директори билан ўз мамлакатида атом электр станцияси қурилиши ҳақида мулоқот қилди.

Остонадан Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон презиенти Жомарт Токаев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэл Гроси билан суҳбатда сизнинг ташрифингиз муносабатларимиз ривожидаги мувафаққит нуқтаи назаридан ўз вақтида бўлди ва агентлик билан ҳамкорлик Қозоғистон учун устувор йўналиш ҳисобланади деб таъкидлади.

Учрашувда техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Остонада атом электр станцияси қуриш каби кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

Қозоғистон президенти атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ва ядро хавфсизлиги режимини мусаҳкамлашда агентликнинг етакчи ролини алоҳида таъкидлади.

Халқаро атом энергияси агентилиги бош директори ҳам Қозоғистоннинг ядровий қуролсизлантиририш ва ядровий қуролни тарқатмаслик жараёнидаги етакчи ва масъул иштирокичларидан бири сифатидаги ролини юқори баҳолади.

Олмаота вилояти Қозоғистонда АЭСини қуриш учун асосий жой сифатида танланган.

Ёрлиқ