Евроосиё тараққиёт банки Марказий Осиё мамлакатларида сув танқислиги ҳақида огоҳлантирди
(last modified Wed, 26 Apr 2023 05:16:50 GMT )
апрел 26, 2023 10:16 Asia/Tashkent
  • Евроосиё тараққиёт банки Марказий Осиё мамлакатларида сув танқислиги ҳақида огоҳлантирди
    Евроосиё тараққиёт банки Марказий Осиё мамлакатларида сув танқислиги ҳақида огоҳлантирди

Евроосиё тараққиёт банки ўз ҳисоботида, Марказий Осиёда ортиқча истеъмол сабаб келажакда жиддий сув танқислиги юз бериши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Евроосиё тараққиёт банки  " озиқ-овқат хавфсизлиги ва Евросиё минтақасининг қишлоқ хўжалиги ва саноат салоҳиятини ошириш" номли ҳисоботида  Марказий Осиё мамлакталарнинг энг катта тузилмавий чекловлар  бу минтақа мамлакатларида сув ресурсларининг етишмаслигидир деб маълум қилди.

Евроосиё тараққиёт банки ўз маълумотларида, агар Марказий Осиё сувдан тўғри фойдаланишда ҳамкорлик қилмасалар, бу давлатлар милодий  2050-йилга бориб суғориш суви танқислигига дуч келиши мумкин деб қўшимча қилди.

Мазкур банк экспертлари ҳам Маркзий Осиё мамлакатлари иқтисодий тараққиёт даражаси иқтисодётда айниқса қишлоқ хўжалиги ва саноатда энергия ва сувдан қандай фойдаланиши билан чамбарчасб боғлиқлигига тўхталиб,  бу мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сув ва энергияни қандай бошқариши билан ҳам боғлиқ деб изоҳлашмоқда.

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти -FAO ўз ҳисоботида  Марказий Осиё давлатларнинг муаммоси  сув етишмаслигида эмас балки сув ресурсларидан нотўғри фойдаланишдадир деб эълон қилди.

FAO ташкилоти ўз ҳисоботида Марказий Осиё давлатлари дунёда энг кўп сув истеъмол қилувчи давлатлар қаторга кирса-да, аммо бу давлатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ривождланган давлатларга қараганда, икки ярим-3 баравар кўпроқ сув истеъмол қилади деб қўшимча қилди.

Марказий Осиё иқтисодчилари эса, бу минтақа мамлакатларида сув ва ер ресурсларидан тўғри фойдаланиши билан сувнинг 56 фоизини тежаш ва 387 миллион аҳолини таъминлан мумкин деган ақидага эгалар.