Қирғизистон АҚШнинг интервенсион- аралашув ҳаракатларига аксиламал кўрсатди
Бишкек давлати Қирғизистон республикаси суд тизимининг мустақиллигини таъкидлаб, Вашингтонни бу мамлакат ички ишларига аралашиши ҳақида огоҳлантирди.
Яқинда Бишкек вилояти суди бу мамлакат Маданият вазирлигининг шикоятига асосланиб ёлғон хабарларни чоп этгани сабаб " Озодлик медиа" фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.
АҚШ ТИВ апрел ойи охирида бунга кўрсатган аксиламалида, бу суд тизимининг қароридан хавотир билдириб Қирғизистон ҳукуматини Azatik Media га босиб ўтказишда айблади ва бу ҳаракатини тўхтатишини талаб қилди.
Бишкек ҳукумати ҳам АҚШнинг бу ҳаракатини қабул қилмади ва бугун Вашингтон ҳукуматига қилган мурожаатида АҚШ Қирғизистон ишларига аралашмаслиги керак деб эълон қилди.
Қирғизистон президентининг матбуот котиби, Эрбол Султанбаев суд ҳокимияти мустақил ва бу бўлим ишига ҳеч ким аралашишга ҳаққи йўқ деб таъкидлади.
У шуниндек АҚШ давлат департаментининг Азаттиқ фаолиятни тўхтатиши ҳақида суд қароридан хавотир билдиришини ўринсиз ва асоссиз деб баҳолади.
Султанбаев шунингдек ўз сўзларини исботлаш учун Қирғизистонда ОАВ вп сўз эркинигига тўхталиб, Қирғизистоннинг барча фуқаролари фақат қонунга риоя қилган ҳолда ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга, барча ташкилотлар бир хил ҳуқуқларга эга, шунинг учун АҚШ ТИВнинг позициясини ноўрин ва асоссиздир ва АҚШнинг мамакатимиз ички ишларига аралашишини тақиқлаймиз деб аниқлик киритди.