июл 21, 2023 17:32 Asia/Tashkent
  • АҚШ Қирғизистон компанияларига санксия қўллади
    АҚШ Қирғизистон компанияларига санксия қўллади

Кеча, 20 июл куни АҚШ Молия вазирлиги Қирғизистоннинг тўртта компаниясига қарши санксия киритганини эьлон қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг пресс-релизида маьлум қилинди. 

Қайд этилишича, “қора рўйхат”дан жой олган компаниялар орқали Россия Ғарб давлатлари чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли товарлар ва технологияларни олган.

“Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери Қирғизистонда жойлашган корхоналар Россияга кўплаб электрон компонентлар ва бошқа технологияларни экспорт қилган. Уларнинг бир қисмини Россия мудофаа сектори корхоналари олган”, дейилади баёнотда.

Шу муносабат билан, Қўшма Штатлар Қирғизистонда рўйхатдан ўтган ПМ Дезайн анд Девелопмент компаниясига нисбатан санксиялар жорий қилган. Компания юзлаб товарларни, жумладан яримўтказгичлар, электрон интеграл микросхемалар ва кондансаторларни Россиянинг бир қанча компанияларига юборгани даьво қилинмоқда.

Бундан ташқари Қирғизистоннинг Прогресс Лидер, "ГТМЕ Технологии", “Карголайн” компаниялари АҚШ санксиялари остида қолган.

Ёрлиқ