май 04, 2023 15:03 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Афғонистондан террорчилик таҳдидлари борлиги ҳақидаги хавотирлани рад этмоқда
    Толибон ҳаракати Афғонистондан террорчилик таҳдидлари борлиги ҳақидаги хавотирлани рад этмоқда

Афғонистондаги Толибон ҳукумати Доха йиғилиши иштирокчиларининг Афғонистондан террочилик таҳдидлар мавжудлиги ҳақидаги хавотирларни асоссиз сифатида баҳолаб бу мамлакат тупроғи бошқаларга таҳдид эмас деб айтди.

Толибон ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий Дохадаги  йиғилишнинг айрим иштирокчиларининг Афғонистонда террорчилик таҳдидлар мавжудлигини ва унинг минтақа мамлакатларига тарқалиб кетиш эҳтимоли ҳақида билдирган хавотирга жавобан бу хавотирларнинг асоссизлигини таъкидлаб,  Афғонистон террорчилар учун жой эмас деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Билол Каримий ўз сўзларида, бу баёнотлар ва иддаолар асоссиз ва ҳеч бир фракция Афғонистон хавфсизлигидан  хавотирламаслиги керак деб айтди.

Толибон ҳукумт матбуот котиби ўринбсари, Дохадаги йилиишда Афғонистоннинг ҳукмрон гуруҳи  билан ўзаро ҳамкорлик қилиш зарурлиги таъкидланганини маъқуллаб БМТдан Афғонистон бўйича келгуси учрашувларга Кобул давлати вакилларини таклиф қилишини сўради.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш   Дохада бўлиб ўтган Афғонистон бўйича икки кунлик учрашувдан  кейин бунга ўхшаган йиғилишларни ўтказилишини хабар қилди.

Шу билан бирга сиёсий масалалар бўйича мутахассиси, Туриёлай Зозий Кобул давлати дунё давлатлари ва БМТнинг инклюзив ҳукуматини шакллантириши, аёлларнинг таълим ва меҳнат ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ҳақидаи қонуний талаблари қабул қилмагунича бундай учрашувлар учун ҳеч қандай умид йўқ деб хулоса қилмоқда.

Ёрлиқ