Дохада БМТ Бош котибининг Афғонистон масаласи бўйича йиғилиши бошланди
(last modified Mon, 01 May 2023 13:24:36 GMT )
май 01, 2023 18:24 Asia/Tashkent
  • Дохада БМТ Бош котибининг Афғонистон масаласи бўйича йиғилиши бошланди
    Дохада БМТ Бош котибининг Афғонистон масаласи бўйича йиғилиши бошланди

БМТ Бош котибининг Афғонистон вазияти борасида бир қанча давлатнинг вакиллариданр иборат учрашуви бошланди.

Бундан илгари ҳам БМТ ташкилоти веб-сайти ўз бюллетенида ёпиқ эшиклар ортида ўтиши айтилаётган учрашувдан кўзланган мақсад инсон ҳуқуқлари айниқса аёллар ва қизлар ҳуқуқлари , инклюзив бошқарув, Афғонистонда тероризм ва наркотик моддалар савдосига қарши кураш каби муҳим масалаларда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдадан иборат деб  ёзганди.

Бугун ва эрта Афғонистон маслас бўйича Доха йиғилиши Толибон ҳукумати бу йиғилишда иштирок этиш учун таклиф қилинмаган вазиятда  бўлиб ўтмоқда. Аммо БМТ Бош котибии ўринбосари Амина Муҳаммад бу ташкилот Толибон ҳаракатини тан олиш масаласини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказмоқчилигини айтган эди.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Доха шаҳрида бир неча давлатларнинг Афғонистон бўйича махсус элчилари билан икки кунлик учрашув ва музокараларни бошлади.

Ҳисоботга асослан маслаҳатлашувлар мавзуларидан бири Афғонистондаги муваққат ҳукуматни бошқараётган Толибон ҳаракати ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун глобал ёндашувни қабур қилишга уринишдир.