Толибон ҳаракати Доха йиғилишида қатнашишини таъкидламоқда
(last modified Mon, 01 May 2023 07:16:51 GMT )
май 01, 2023 12:16 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Доха йиғилишида қатнашишини таъкидламоқда
    Толибон ҳаракати Доха йиғилишида қатнашишини таъкидламоқда

Толибон ҳаракатининг Қатардаги ваколахонаси аъзоси Суҳайл Шоҳин Толибоннинг Дохадаги йиғилишига таклиф қилинмаганиига кўрсатган аксиламалида, Афғонистон бўйича Толибон вакиллари иштирокисиз ҳар қандай учрашув самарасиз бўлишини айтди.

Эслатиб ўтамиз бугун БМТнинг Бош котиби мезбонлигида  Афонистон бўйича Қатар пойтахтида икки кунлик йиғилиш бошланади. Учрашув Афғонистондаги масалаар бўйича  мамлакатларнинг  махсус вакиллари иштирокида ёпиқ жойда ўтказилиши кўзда тутилган.

Эрон телералдиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайнининг хабар қилишича, Толибон ҳаракатининг Қатардаги ваколахонаси аъзоси Суҳайл Шоҳин  Дохада ва Толибон иштирокисз ўтказиладиган БМТнинг Афғонистон бўйича йиғилишидан олдин сўзлаган нутқида, Афғонистон бўйича амалдаги ҳуукумат яъни Толибон делегацияси иштирокисиз ўтказиладиган ҳар қандай учрашув самарсиз бўлиб, муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермайди балки вазиятни янада мураккаблаштиради деб даъво қилди.

Суҳайл Шоҳин Толибон ҳукумати халқаро ҳамжамиятда тан олиниши эвазига бошқарув усулини ўзгартириши ва афғонистонлик аёлларнинг ишлаши ва мулоқоти учун ҳар қандай сиёсий емга тайёрми деган саволга жавобан, барча томонлар Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати яъне Толибон билан ҳамкорлик қилиши зарур деб иддао қилди.