Толибон Афғонистонда террорчилик гуруҳлари борлигини рад этди
(last modified Tue, 09 May 2023 04:46:12 GMT )
май 09, 2023 09:46 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистонда террорчилик гуруҳлари борлигини рад этди
    Толибон Афғонистонда террорчилик гуруҳлари борлигини рад этди

Афғонистон Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири Афғонистонда террорчи гуруҳ йўқлигини таькидлади.

Эрон телераиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистонга сафар қилган “Толибон” ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақи душанба куни Исломободдаги Стратегик тадқиқотлар марказида Афғонистонда террорчилик гуруҳлари борлиги масаласини нотўғри деб ҳисоблаб, шундай деди:Бу миш-мишларни тарқатишдан мақсад Афғонистон ҳукуматини заифлаштиришдир. Муттақи қўшимча қилди:Афғон ҳукуматининг иродаси ҳеч кимга афғон тупроғидан бошқа давлатга қарши фойдаланишига йўл қўймасликдир.

Муттақи "Теҳрик Толибон Покистон" ҳақида ҳам шундай деди:Уларга Афғонистондан Покистонга қарши операция қилишга рухсат берилмаган, "чунки бу бизнинг ва Покистон манфаатига тўғри келмайди”.

Афғонистон ҳукумати ташқи ишлар вазири, шунингдек, Хитой ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган уч томонлама учрашувларда бошқа томонлар ҳам ҳеч бир давлатнинг фазоси ва еридан бошқа давлатга қарши фойдаланилмаслигига ваъда берганлигини таъкидлади.

Амирхон Муттақи ўз баёнотининг яна бир қисмида бу гуруҳ қизлар ва аёлларнинг таьлим олишини ҳаром деб ҳисобламаслигини, аммо кейинги қарорга қадар таьлимни давом эттиришни “тўхтатиб қўйганини” айтди. Толибоннинг юқори мартабали дипломати шундай деди:Толибон ҳеч қачон аёлларнинг таьлим олиши тақиқланган демаган, лекин биз қизларнинг таьлим олиши учун мос платформа яратилмагунча, уларнинг таьлими тўхтатилишини айтган эдик.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан вақтинчалик саёҳат чекловлари олиб ташланиши муносабати билан Покистонга борган Афғонистон ҳукумати делегацияси раҳбари Амирхон Муттақи ҳозиргача бу давлат ташқи ишлар вазири расмийлари, армия штаби бошлиғи ва айрим сиёсий арбоблар, шунингдек, Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди.