май 11, 2023 21:40 Asia/Tashkent
  • Тожикистоннинг машҳур шифокори ва Эрон Тиббиёт фанлари академиясининг аъзоси вафот этди
    Тожикистоннинг машҳур шифокори ва Эрон Тиббиёт фанлари академиясининг аъзоси вафот этди

Тожикистоннинг танқили шифокори ва олими, Эрон Ислом Республикаси Тиббиёт фанлари академияси аъзоси Юсуф Нуралиев бугун 87 ёшида вафот этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича бу шифокор ва фармацевтнинг ўғли Луқмон Нуралиев бу хабарни эълон этар экан, марҳум бугун Тожикистон пойтахти Душанбедаги уйида вафот этгани хабар қилди.

Тожикистонлик профессор Юсуф Нуралиевнинг дафн маросими бугун унинг туғилиб ўсган жойи Бадахшон вилоятининг Дарвоз туманида бўлиб  ўтди.

Профессор Нуралиев 1936-йил 5-октябрида Тожикистоннинг тоғли Бадахшон вилоятининг Дарвоз тумани Нелванд қишлоғида туғилган ва 1961 йилда шу давлатнинг Ибн Сино номидаги давлат тиббиёт университетининг тиббиёт факултети ҳамда Россиянинг Санкт-Петербург фармакология факултетини битирганди.

Юсуф Нуралиев 1998 йилдан Эрон Ислом Республикаси Тиббиёт фанлари академиясининг аъзоси, 1999 йилдан Россия халқаро муҳадислик академиясининг аъзоси, Хитой ва Ҳиндистоннинг фахрий профессори, 250 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи,10 дан ортиқ монографиялар муаллифи ҳамда  20 га яқин ихтироълар ва ихтироълари учун муаллифлик гувоҳномасига эга эди.

Марҳум Нуралиев рус ва форс тилларида чоп этган " Абу Али Ибн Сино ташхислар асосида буйрак тошини ўтлар билан даволаш" китобининг муаллифи эди.

Ёрлиқ