Қозоғистон мактабларида терроризмга қарши машғулотлар ўтказилди
Қозоғистон мактабларида ушбу давлат ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида “Антитеррор машқлари” ўтказилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Таьлим вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ушбу мамлакатнинг барча мактабларида терроризмга қарши курашиш мақсадида машғулотлар ўтказган.
Хабарда айтилишича, мазкур ўқув машғулотида “Таьлим муассасаларида ҳимоя ва терроризмга қарши тадбирларни ташкил этиш” доирасида тасдиқланган йўриқномалар амалиётга татбиқ этилди ва зарур ҳолларда машғулотлар давомида тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда йўриқномалар такомиллаштирилади.
Қозоғистон Таьлим вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таькидлашича, машғулотлар фақат профилактика мақсадида ўтказилмоқда, уларни ўтказишдан асосий мақсад техник қурилмаларнинг барқарор ишлашини назорат қилишдан ташқари, ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ходимлари хавф туғилганда вазиятга тегишли хавфсизлик билан жавоб беришлари мумкин.