Токаев Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамни жўнатишни давом этишини таъкидлади
Қозоғистон президенти минтақа мамлакатлари хавфсизлигига таҳдидларидан бири Афғонистондаги ҳозирги вазият эканлигини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев " Марказий Осиё ва Хитой" нинг Сиан шаҳрида ўтказилган Афғонистон муаммоси мавзусидаги учрашувда халқаро ҳамжамиятнинг бу мамлакатдаги гуманитар инқирозининг олдини олиш борасидаги саъй -ҳаракатларини доимий қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади.
Қозоғистон президенти шунингдек тахминан бир ой олдин Қозоғистондан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари контейнери ва пакетлари гуманитар ёрдам кўринишида жўнатилгани маълум қилди.
Жомарт Токаев ўз сўзларида, БМТ назорати остида Афғонистон халқига кўп томонлама ёрдамни ошириш зарурлигига ишора қилиб, шу нуқтаи назардан Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиши минтақавий марказини ташкил қилиш зарур деб аниқлик киритди.