Афғонистоннинг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси Толибон гуруҳига топширилди
Афғонистоннинг Қозоғисн республикасидаги элчихонаси Хитой воситачилигии билан Толибон муваққат ҳукуматига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари яқинда, Кобулга қилган ташрифи чоғида икки томон Афғонистон элчихонаси яқин орада Толибон ҳукумати расмийларига топшириши ҳақида хабар қилганди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ маслаҳтчиси Башир Софий ўз твитида, Қозоғистон Хитой воситалигида Афғонистонни Остонадаги элчизхонасини Толибонга топширган деб хабар қилди
Қозоғистон ТИВ ҳам Остонадаги Афғонистон элчихонасини Толибон дипломталарини қабул қилганини тасдиқлаб, бу эса Толибон бошқарув ҳукуматини тан олишни англатмайди деб эълон қилди.
Афғонистон элчихонасини Толибонга топширилиши эса шу ҳафта Қозоғистон Бош вазирининг савдо ва интеграция масаласи бўйича ўринбосари Серик Жумангаринни юқори мартабали делегация бошчилигида Кобулга сафари ва турли Толибон расмийлари билан учрашгани пайтда бўлиб ўтди.
Қозоғистон бош вазири ўринбосари сафари икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва Афғонистоннинг Жанубий Осиёга уланиш учун алоҳида транзит позициясидан фойдаланиш мақсадида бўлганини маълум қилди.