Европа Иттифоқи: тожик-қирғиз чегарасидаги келишмовчиликларни ҳал қилишга тайёрмиз
Европа кенгаши раиси Қирғизистон президенти билан мулоқотида, бу Иттифоқни Қирғизистон томонининг Тожикистон чегарасидаги муаммоларини ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон ота шаҳрда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши раисининг учрашуви доирасида Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров ва Европа кенгаши раиси Чарлз Мишел учрашиб музокара қилди.
Бундан ташқари икик томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳим масалалари ҳамда глобал кун тартибдаги кенг кўламли масалалар жумладан минтақавий ҳамкорлику юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, " Марказий Осиё ва Европа иттифоқи" саммити доирасида Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров ҳам учрашиб музокаралари чоғида икки давлатнинг давлат чегараларини демаркация қилиш ва белгилаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.