Тожикистон ва Россия стратегик алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда
(last modified Tue, 06 Jun 2023 14:16:44 GMT )
июн 06, 2023 19:16 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Россия стратегик алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда
    Тожикистон ва Россия стратегик алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда

Россия ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари учрашувида, икик мамлакатнинг стартегик муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Республикаси ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин ва  расмий ташрифи билан Душанбега келган Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашувда Россия ва Тожикистон ўртасидаги стартегик алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқиб, икки томонлама сиёсий, савдо, иқтисодий, маданий-гуманитар ва иммиграция соҳаларини муҳокама қилдилар.

Тожикистон ва Россия ТИВ раҳбарлари бу учрашувининг давомида, минтақавий хавфсизлиги масалалари ва икки давлатнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашди шунингдек Тожикистон ва Россия ташаббусларини халқаро ташкилотлар ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришни маълум қилдилар.

Бундан ташқари Сирожиддин Муҳриддин ва Сергей Лавров Афғонистондаги вазият масаласини мунтазам муҳокамам қилишни баён этиб, Афғонистон бўйича Москва маслаҳат учрашуви, КХШТ ва ШҲТ ка мавжуд халқаро платфомаларда ҳамкорлик қилишни қўшимча қилдилар.

Тожикистон ва Россия ТИВ раҳбарлари берган баёнотида ҳам икки давлатнинг аксарият масаларларда айниқса Афғонистонда террорчилик таҳдидлари, ноқонуний иммиграция ва гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчи инклюзив ҳукумат /этник ва сиёсий маънода/ ўрнатиш зарурати бўйича умумий ёндаушвлар мавжудлигини эълон қилдилар.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Россия ТИВ раҳбари икки давлатнинг турли соҳалардаги стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, расмий ташриф билан Душанбе борган Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувида Россия ва Тожикистон ўртасидаи стратегик ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, хусусан мавжуд вазият ва Тожикистон-Россия ўртасидаги сиёсий, савдо, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликларнинг истиқболллари борасида маслаҳатлашув ўтказдилар.

Раҳмон ва Лавров учрашувида халқаро ва минтақавий кун тартибининг муҳим масалалари айниқса Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.