Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида теракт содир бўлди
(last modified Thu, 08 Jun 2023 08:28:41 GMT )
июн 08, 2023 13:28 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида теракт содир бўлди
    Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида теракт содир бўлди

Афғонистоннинг Бадахшон вилоятини террористик портлаш яна бир бор ларзага келтирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилояти ахборот ва маданият бўлими бошлиғи Моиззиддин Аҳмадий Бадахшон губернатори ўринбосари Нисор Аҳмад Аҳмадийнинг Файзобод шаҳрида ўтказилган Фотиҳ тиловати маросимида портлаш содир бўлганини тасдиқлади, бироқ унинг қурбонлари тафсилотларини тилга олмади.

Айрим манбалар портлаш “Набавий” масжиди ичида Бадахшон губернатори ўринбосарининг Фотиҳа маросими билан бир вақтда содир бўлганини айтишган.

Айни пайтда, Ал-Жазира ахборот агентлиги Толибон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийсига таяниб хабар беришича, портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, яна 21 киши жароҳатланган.

Бадахшон губернатори ўринбосари Мавлавий Нисор Аҳмад Аҳмадий ўтган сешанба куни Файзобод шаҳрида бир киши билан бирга худкушлик ҳужумида ҳалок бўлган, олти киши яраланган эди. Баёнотда ИШИД террорчилик гуруҳи Бадахшон губернатори ўринбосари Нисор Аҳмад Аҳмадийнинг террор қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Афғонистон Толибон ҳукумати расмийларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши жиддий кураш олиб бориш ҳақидаги бир неча бор даьволарига қарамай, бу гуруҳ Афғонистонда террорчилик ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Сўнгги тўрт ой ичида бу Афғонистон Толибон ҳукуматининг портлашларда ҳалок бўлган учинчи юқори мартабали мулозимидир ва бу портлашлар учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олди.

Уч ой олдин Балх губернатори Муҳаммад Довуд Мозмал икки киши билан бирга ўз идорасида содир этилган терактда ҳалок бўлган эди.