Афғонистонга қўшни давлатлар хавфсизлик масаласидаги хавотирлари давом этмоқда
Қирғизистон расмийси КХШТни Афғонистон вазиятига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Қирғизистон республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби, Марат Иманкулов кеча Белорус пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган КХШТ Хавфсизлик кенгани котиблари қўмитасининг йиғилишида минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик кучайтиришни таъкидлаб, КХШТ аъзоларидан Афғонистондаги вазиятга эътибор қараташиларини сўради.
Иманқулов 14-май ҳам ИШИДнинг Афғонистоннинг шимолий ҳудудига 7000 га яқин жангарисини жойлаштириш қарори ҳақида огоҳлантирганди.
Қирғизистонлик бу хавфсизлик котиби, ИШИД террорчи гуруҳи Афғонистондаги Толибонни сиёсий мувафақиятсизлигидан фойдаланиб, оддий одамларга ўзини муқобил таништиришга ҳаракат қилмоқда.
Худди шу кунда /2023-йил 14-май/ КХШТ Бош котиби Имангули Тасмагамбетов ҳам Афғонистон ҳудудидан таҳидларни хавотирли деб атади.
Жорий йилнинг 20 май куни Қозғистон президенти Жомарт Токаев ҳам Хитой ва Марказий Осиё саммитида " Афғонистон ҳамон минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солмоқда деб билдирганди.
КХШТ олдида турган муаммолар ва таҳдидлар ўрганилиб уларнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар ҳам Минск йиғилишида кўриб чиқилган мавзулардан эди.