июн 10, 2023 18:24 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Европага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга тайёр
    Қозоғистон Европага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга тайёр

Қозоғистон президенти Европанинг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари билан учрашувда Европа Иттифоқига бошоқли ва ёғли ўсимликлар экспортини ошириш масаласини муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим Жомарт Токаев Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войцеховски билан учрашувда шундай деди:Қозоғистон ушбу иттифоққа дон ва ёғли ўсимликлар ҳамда органик маҳсулотлар экспортини оширишга тайёр.

Ушбу учрашувда Токаев Европа томонини Қозоғистондаги мавжуд ўзгаришлар ва демократия ривожига, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига ҳисса қўшаётган ислоҳотлар ҳақида маьлумот берди, шунингдек, Қозоғистоннинг энг йирик савдо шерииги сифатида Европа Иттифоқи билан стратегик ҳамкорликни таькидлади. 

Қозоғистон Республикаси Президенти яқинда Қирғизистонда янги форматдаги “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” йиғилиши бўлиб ўтганини ва бундан аввал биринчи учрашув Остона шаҳрида бўлиб ўтганини тушунтирди ва деди:Биз яқинроқ муносабатларга интилиш ва интилишимизни намоён этган ушбу олий даражадаги учрашувлар форматини қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим Жўмарт Токаев ҳам қўшимча қилди:Икки томон ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун кўплаб истиқболларга эга эканлигига ишонилади.

Ёрлиқ