Қозоғистонда рақамли ечимлар маркази ташкил этилади
(last modified Sun, 11 Jun 2023 12:06:33 GMT )
июн 11, 2023 17:06 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда рақамли ечимлар маркази ташкил этилади
    Қозоғистонда рақамли ечимлар маркази ташкил этилади

Қозоғистон президентис бу максадда БМТнинг Марказий Осиё барарор ривожланиши учун рақамли ечимлар маркази ташкил этилишини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Остона шаҳрида бўлиб ўтган хорижий инвесторлар кенгашининг 35-умумий йғилишида рақамли иқтисодиётни трансформация қилиш бўйича йиғилиш мавзусига ишора қилган, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев  ўсиб бораётган геосиёсий зиддиятлар ва бўлинишлар жаҳон иқтисодиётини ўзгарирди ва  рақамлаштириш эса катта имкониятларни тақдим этадиган улкан технологик тараққиётдир деб эслатди.

Бу йиғилиш Остона халқаро форуми билан бир вақтда бўлиб ўтди.

Қосим Жомарт Токаев шунингдек, рақамлаштириш эндиликда бутун мамлакатларнинг рақобатбардошлигии белгиловчи омилга айланганига тўхталиб,  2025 йилга бориб жаҳон бозорида рақамли технологиялардан фойдаланиш  50 фоизга оши6,8 триллион доллар даражасига етиши башорат қилинмоқда деб маълум қилди.

Digital IQ Index асосида  Қозоғистон ҳозирда рақамлаштириш тезлиги бўйича  20-ўринни эгаллаб турибти.