Қирғизистон суми асосида янги глобал ҳисоб-китоб валютаси ташкил этилади
(last modified Tue, 20 Jun 2023 05:33:23 GMT )
июн 20, 2023 10:33 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон суми асосида янги глобал ҳисоб-китоб валютаси ташкил этилади
    Қирғизистон суми асосида янги глобал ҳисоб-китоб валютаси ташкил этилади

Евроосиё иқтисодий комиссиясининг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Қирғизистон суми асосида янги глобал ҳисоб-китоб валютасини яратишни таклиф қилди.

Эрон тедлерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, таниқли россиялик иқтисодчи, Евроосиё иқтисодий комиссиясининг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазев Қирғизистон сумига асосланган янги ҳисоб-китоб валютасини яратишни таклиф қилган.

Глазиф ўз таклифига сабаб сифатида ушбу мамлакат ҳудудидаги катта олтин заҳираларини келтирди ва қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва сотишнинг ўзи истиқболли бизнес йўналиши эмаслигини қўшимча қилди.

Ушбу рус иқтисодчиси мос алтернатив сифатида "олтин суми" деб номланувчи олтинга асосланган янги глобал ҳисоб-китоб валютасидан фойдаланишни таклиф қилди.

  Глазиф шундай деди: “Ушбу таклиф режага кўра, “БРИКС” мамлакатлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади”.

Бу россиялик мулозимнинг таъкидлашича, кўплаб давлатлар санкциялар қўйган ва Россия олтин ва валюта захираларини музлатиб қўйганидан кейин янги халқаро валюта яратиш ҳақида ўйлашган.

  Россия президенти Владимир Путин операциялардан долларни олиб ташлаш бўйича ечимларни тақдим этиш зарурлигини бир неча бор таькидлаган.