Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни илгари суриш ва кенгайтиришга урғу берилди
Эрон президентининг биринчи ўринбосари Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни илгари суриш ва кенгайтириш икки ҳукумат манфаатига хизмат қилади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президентининг ўринбосари Муҳаммадризо Ориф Ереван шаҳрида ўтказилган Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат раҳбарлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашиб, Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратар экан, Эрон тузилган келишувларни амалга оширишга тўлиқ тайёр деб эълон қилди.
Эрон президентининг биринчи ўринбосари шунингдек Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ва муҳим халқаро шартномалар ва ташкилотлар , хусусан ШҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг имкониятлари ва афзалликларига ишора қилиб, Эрон ва Ўзбекистон ШҲТ доирасида кўплаб ҳамкорликка эга бўлиб, бу муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, икки давлат хусусий секторини фаоллаштиришда жуда муҳим аҳамиятга эга деб изоҳлади.
Ўзбекистон республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши келишувларга тўхталиб, имзоланган келишувлар амалга оширилиши билан икки томонлама муносабатлар янада кенгайишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз кеча Эрон биринчи вице-президенти Арманистон Бош вазири, Евроосиё иқтисодий итттифоқининг даврдаги раиси таклифига биноан делегация бошчилигида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари раҳбарларининг йиғилишида қатнашиш учун махсус меҳмон сифатида Ереванга борди.