Афғонистондаги Толибон ҳаракати нима учун қизларнинг таълими тўхтатилганига расман жавоб берди
Афғонистон ҳукуматини эгалла олган Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати матбуот котиби бу мамлакатда қизларнинг ўқишини тўхтатиб туришга ислоҳотлар ўтказилаётгани сабаб бўлаётганини иддао қилди.
Толибон ҳаракати Кобул ҳокимиятини қўлга киритгач, афғонистонлик қизларнинг ўқишини 6 синфдан кейин ҳам таълим олишларини тақиқлаб, аёлларни иш билан таъминланишига тўсқинқил қилди. Талаба қизларнинг ўқишни давом эттиришига ҳам тўсқинлик қилган Толибон ҳааркатнинг бу ҳатти-ҳаракатлари ички ва ташқи реакцияларга сабаб бўлди.
Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби, Забеҳуллоҳ Мужоҳид телевидения билан суҳбатида Афғонистонда қизларнинг 6 -синфдан юқори ўқишларни тўхтатилиши сабаблари ҳақида гапирди.
У ўз сўзларида мактадларни ёпилиши зарурий ислоҳотлар билан боғлиқ чунки собиқ ҳукумат таълим дастури Ғарбдан келган ва ғарбликлар номидан ўрнатилган деб қўшимча қилди.
Толибон матбуот котиби шунингдек биз қизларнинг ўқишни тақиқланган ёки ўқишга рухсат бермаймиз демадик лекин бу тўхтатиб туриш иккинчи даражали ва унда ислоҳотлар бўлади деб иддао қилди.
Забҳеҳуллоҳ Мужоҳид сўзларининг бошқа қисмида мамлакат муаммолари билан гуманитар масалаларни сиёсийлаштирмаслик зарурлигини таъкидлаб гуманитар ёрдам сиёсий масалалар била боғланмаслиги керак деб маълум қилди.
Мужоҳид ўз сўзларида Толибон муваққат ҳукуматини тан олмаслигига ҳам изоҳ бериб кўп давлатлар билан муносабатларимиз жуда яхши агарчи улар бизни тан олганликларини эъло қилмаган бўлса-да расмий алоқаларимиз бор деб қўшимча қилди.