Россиядаги воқеалар ортидан Қозоғистон Миллий хафсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди
(last modified Mon, 26 Jun 2023 05:55:05 GMT )
июн 26, 2023 10:55 Asia/Tashkent
  • Россиядаги воқеалар ортидан Қозоғистон Миллий хафсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди
    Россиядаги воқеалар ортидан Қозоғистон Миллий хафсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди

Қозоғистон президенти Жомарт Токаев миллий хафсизлик масалалар бўйича фавқулодда йиғилишида Россиянинг Вагнер қуролланган гуруҳи исёнларига қарши ҳаракатларни яна бир бор қўллаб-қувватлади.

АКИ ахборот сайтига кўра, Қосим Жомарт Токаев  кеча Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулдда йиғилишини ўтказди.

Қозоғистон президенти девони тарқатган баёнотида, бу йиғилишда мамлакат Бош вазири,Бош прокурори, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси, мудофаа вазири, ички ишлар вазири ва ташқи ишлар вазирининг маърузалари тингланди деб маълум қилди.

Хабарда Россиядаги вазият билан боғлиқ тегишли чоралар кўриш зарурлиги эсатилган.

Қосим Жомарт Токаев бундан олдин Россия президени Владжимир Путин билан телефон орқали суҳбатида уни ва унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик кенгаши  йиғилишида Токаев Россия ҳукуматининг конституциявий бошқарувни ўрнатиш ва фуқаролар хавфсизлигини кафолатлаш бўйича ҳаракатларини қўллаб- қувватлашни таъкидлаб Россия Қозоғистоннинг стратегик ҳамкоридир деб эълон қилди.

Жомарт Токавев ўз нутқининг бошқа қисмида эришилган келишувлар ва Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари якунлангани билан табриклади.

Қозоғистон президенти " Қонунлар мамлакатларда  айниқса Қозоғистонда ички сиёсат тамойили сифатида қўлланиши керак чунки қонун жамоат тартибининг асоси бўлиб ижтимоий-иқтисодий тараққиётга хизмат қилади деб таъкидлади.