Тожикистонда Муҳиддин Кабирийнинг уч нафар қариндошлари қамоқдан озод этилди
Тожикистонда фаолияти тақиқланган исломий ҳаракат партияси раиси Муҳиддин Кабирийнинг уч нафар қариндошлари қамоқдан озод этилди
Тожикистонда фаолияти тақиқланган исломий ҳаракат партияси раиси Муҳиддин Кабирийнинг уч нафар қариндошлари қамоқдан озод этилди. Тожик радиосининг Осиё плюс сайтига таяниб хабар қилишича, Тожикистон қамоқхоналари ишлари бўйича ташкилот расмийлари Жамшид Назруллоев, Муҳаммад Али Раҳматуллаев ва Ҳикматулло Сайфиевнинг қамоқдан озод этилганлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлашди. Тожикистонда фаолият юритиши тақиқланган исломий ҳаракат партиясининг раиси Муҳиддин Кабирийнинг ушбу қариндошлари ва яқинлари бир йил қамоқда сақланганидан сўнг озод этилган. Ушбу уч нафар шахс 2015 йилнинг сентябр ойида Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Абдулҳалим Назарзоданинг исёнига алоқадорликда айбланиб қўлга олинган ва озодликдан маҳрум этилган эди.