Туркманистон Хитойга газ экспортини ошириш қарорига келди
(last modified Thu, 29 Jun 2023 13:28:17 GMT )
июн 29, 2023 18:28 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Хитойга газ экспортини ошириш қарорига келди
    Туркманистон Хитойга газ экспортини ошириш қарорига келди

Туркманистон ХХРга табиий газ экспортини оширмоқчи.

Турмангаз ва Хитойнинг Хитойгаз компаниялари махсус ускуналар ўрнатиш ва тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича умумий қиймати  106 миллион доллардан ортиқ шартнома имзоладилар.

Эслатиб ўтамиз 2021 yйилда Туркманистоннинг 34 миллиард кубометрга яқин табиий гази Хитойга экспорт қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов Ашхобод шаҳрида хизмат сафари билан келган Хитой миллий нефт ва газ раиси Ху Тсзян билан учрашиб мулоқот қилди.

Туркманистон ва Хитой расмийлари учрашувида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим устувор йўналишларидан бири ёқилғи-энергетика соҳаси эканлиги таъкидланди.

Туркманистон ТИВ раҳбари бу мамлакат Хитойга табиий газ етказиб беришни кўпайтириш билан боғлиқ янги лойҳаларни амалга ошириш устида ишларни давом  эттиришни режалаштирганини маълум қилди.

Учрашув давоимда, Туркманистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорилкнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилиб мавжуд катта салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.