Хитой 3 ой ичида Марказий Осиёдан 10 миллиард доллар импорт қилди
(last modified Wed, 20 Apr 2022 05:11:30 GMT )
апрел 20, 2022 10:11 Asia/Tashkent
  • Хитой 3 ой ичида Марказий Осиёдан 10 миллиард доллар импорт қилди
    Хитой 3 ой ичида Марказий Осиёдан 10 миллиард доллар импорт қилди

"Хитой ғарби газ қувурлар тармоғи"и компанияси шу йилнинг биринчи чорагида Марказий Осиё-Хитой газ қувури орқали мамлакатга 10,97 миллиард долларлик табиий газ импорт қилинганини хабар қилди.

Ўтган йили бу қувурлар тармоғи орқали Хитойга 44,1 миллиард долларга яқин табий газ етказиб берилганди.  2009 йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилган бу тармоқнинг узунлиги  1833  километр, қуввати йилига  60 миллиард куб метр табиий газни ўтказиш имконини беради.

Марказий Осиё ва Хитой газ қувури Туркманистон ва Ўзбекистон чегарасидан бошланиб сўнгра Ўзбекистон ва Қозоғистондан ўтади ва  Хитой шимоли ғарбидаги  Син Цзян автоном минтақасидаги Хоргос  ғарби ва шарқ газ қувурлари линиясига етиб боради ва бу Хитой чегарасидан ташқраидаги илк газ қувурлар линияси ҳисобланади.

Туркманистон илгаригидек Хитойга газ қувурлар линияси орқали  табий газ экспорт этувчилар орасида бириничи ўриндадир..Туркманистондан кейин бу рейтингда Россия, Мянма, Қозоғистон ва Ўзбекистон туради.

Хитой ҳозиргача Туркманистондан 300 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газ сотиб олди.