Толибон ҳукмронлиги остида Афғонистонда болалар меҳнати ва тиланчилик даражаси ошган
Афғонистонда тинланчилик билан шуғулланадиган ва ёки оғир меҳнат ва ишларда ишлаётган болалар сони тобора ошиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз Афғонистонга қарши Ғарб давлатлари санкцияларнинг кучайиши ва Толибон ҳукуматига нисбатан қарши чиқиш баҳонасида АҚШда миллиардлаб доллар афғонистонликлар мулкини музлатиб қўйилгани ортидан Афғонистон халқи аҳволи ёмонлашаётгани айтилади. Аммо 2021-йил августдан бери Афғонистонда ҳокмиятни эгаллаб олган Толибон муваққат ҳукумати бу хабарларнинг ҳақиқийлигини инкор этишга уринмоқда.
Танқислик ва қийинчилик афғонистонлик болаларни синфни тарк этишга, тиланчилик қилишга ва ёки оғир ишларда ишашга мажбур қилмоқда. Меҳнаткаш ва жафокаш болалар ва камбағал болаларни кўчадан йиғиб, жамиятнинг бу қатлами аҳволини ҳал қилиш Афғонистон халқининг Толибонга қўяётган асосий талабларидан биридир.
Шафақно ахборот агентлиги кечанги хабарида Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри аҳолиси Толибон муваққат ҳукуматидан болалар меҳнатига ғамхўрлик қилишини сўраган.
Толибон муваққат ҳукуматининг Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазирлиги яқинда статистик маълумотларини эълон қилди ва сўнгги икки йил ичида шаҳардан 5 мингдан ортиқ меҳнаткаш ва тиланчилик билан шуғулланаётган болаларни тўплаганини даъво қилди.
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилоти- KidsRights шу йилнинг 26 июн куни ўз ҳисоботида Афғонистон мамлакати болалар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича дунёдаги энг ёмон давлатларидан биридир деб ёзди.
KidsRights ташкилоти Афғонистонда қизларнинг таълим олиши тақиқланганлигига тўхталиб Афғонистонни дунёнинг 193 давлати орасида 191-ўринга қўйди.
Толибон ҳаракати шунингдек Gallup институтининг Афғонистон халқининг турмуш шароит ёмонлашгани ҳақдаги ҳисоботини ҳам рад этди.
Gallup ижтимоий сўров муассасаси дунёнинг 142 мамлакатиди одамлар 2022- йилда ўз ҳаётларига қандай муносабатда бўлишлари ҳақидаги ҳисоботини эълон қилиб бу рўйхат охирида Афғонистон номини кўриш мумкин.
Gallup институти ўз ҳисоботида Толибон ҳаракати ҳокимиятга келиши билан Афғонистон аҳолисининг 98 фоизи ўзини бахсиз ҳис қилмоқда деб хабар берди.
Аммо Халқаро ташкилотларнинг Афғонистон борасидаги ҳисоботларини Ғарбнинг ёмон нияти билан боғлаган Толибон бу сафар ҳисоботнинг тўғрилигини ҳам инкор этди.